Тадбирда шунингдек, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари ҳам қатнашди. Давлат раҳбарлари мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар.
Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан бирга спортчиларнинг саралаш баҳсларини кузатди.
Қирғизистон Гран-приси сув-мотор спорти бўйича халқаро мусобақаларнинг нуфузли туркуми ҳисобланган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи саналади. Мусобақа Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи ҳомийлигида ўтказилмоқда.
Жаҳон чемпионатида ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан профессионал жамоалар ва спортчилар иштирок этади. Марказий Осиёда мазкур жаҳон чемпионати босқичи илк бор ташкил этилмоқда.
Мусобақа дастуридан машғулотлар, саралаш баҳслари ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликка чиқа оладиган юқори тезликдаги қайиқлар иштирокидаги асосий пойга ўрин олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.