Кардиолог жазирама кунларда юрак хасталари учун муҳим тавсияларни берди

Кардиолог жазирама кунларда юрак хасталари учун муҳим тавсияларни берди

Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, юрак-қон томир касалликларидан азият чекаётган беморлар иссиқ кунларда саломатлигига алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси кардиологи Азиза Халиқова жазирама ҳавода саломатликни асраш бўйича тавсиялар берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, иссиқ ҳавода организмнинг сувсизланиши, қон босимининг ўзгариши ва юракка тушадиган юклама ортиши мумкин. Шу боис юрак-қон томир касалликларига чалинган беморлар куннинг энг иссиқ соатларида очиқ ҳавода узоқ вақт юрмаслиги, етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиши ҳамда шифокор томонидан белгиланган даволаш тартибига қатъий амал қилиши зарур.

Шунингдек, жазирама кунларда оғир жисмоний меҳнатдан сақланиш, соя жойларда бўлиш, енгил ва ҳаво ўтказувчи кийим кийиш ҳамда ҳолсизлик, бош айланиши ёки юрак уришининг тезлашиши каби белгилар кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини иссиқ об-ҳаво шароитида эҳтиёткорлик чораларига амал қилишга чақирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.