Ўзбекистон президенти сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилишида иштирок этди

Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Етакчилар мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар. Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.

Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган «сувдаги Формула — 1» номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.

Фото

Ўзбекистон президенти сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилишида иштирок этди
Ўзбекистон президенти сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилишида иштирок этди
Ўзбекистон президенти сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилишида иштирок этди
Ўзбекистон президенти сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилишида иштирок этди
Ўзбекистон президенти сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилишида иштирок этди
Ўзбекистон президенти сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилишида иштирок этди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.