Тошкентда 3 августга қадар икки йўл участкасида ҳаракат чекланди

Тошкентда 3 августга қадар икки йўл участкасида ҳаракат чекланди

Тошкент шаҳрида 3 август куни соат 22:00 гача Мустақиллик шоҳкўчасига туташ икки йўл участкасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

Чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади:

  • Аққўрғон кўчасида — Мустақиллик шоҳкўчасидан Осиё кўчасигача;
  • Паркент кўчасида — Мустақиллик шоҳкўчасидан Паркент — 2 кўчасигача.

Ҳайдовчиларга йўналишларини олдиндан режалаштириш, амалдаги чекловларни инобатга олиш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.