Суд унинг аёллиги ва бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштирди.
Тошкент шаҳар судлари хабарига кўра, 15 ноябрь апелляция инстанциясида С.С. га оид иш юзасидан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқбузар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган.
Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, маъмурий жавобгарликка тортилган С.С.га нисбатан жазо тайинлашда, шахсини, ёшини, аёллигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазоси 4 кунга ўзгартиилган.
Натижада, С.С. жазони тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасидан озод қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.