Туман ҳокимлиги ОАВ учун ҳар доим очиқ ва шаффоф эканлигини ва муаммоли вазиятларда тезкор муносабат билдиришини маълум қилади.
Унга кўра, туман ҳокимлигининг Ташкилий кадрлар гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилиб, ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси орқали туман ҳокимлиги матбуот котиби томонидан ҳис ҳаяжонга берилиб, ёзган фикрлари танқид қилинди. (Аслида тумандаги газ муаммоси бўйича кеча соат 14:30 туман газ таъминоти корхонаси раҳбари томонидан тушунтириш берилиб, муаммо 2 иш куни давомида ҳал қилишини брифинг орқали баён қилинган), дейилади хабарда.
«Туман ҳокимлиги Матбуот котибининг соҳага қўшган ҳиссаси ва тумандаги бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни тезкорлик билан ёритиши ва бир неча республика ва халқаро танловларда эътироф этилганлиги, қолаверса бундай эътирозли ҳолатларга муқаддам йўл қўйилмаганлиги ва кўп йиллик тажрибаси инобатга олиниб, туман ҳокими томонидан унга огоҳлантириш интизомий жазо чораси берилганлигини маълум қиламиз», — дейилади муносабатда.
Матбуот котибининг бундан кейинги фаолиятида туман ҳокимлиги номидан билдираётган фикрларида журналистик этикасига риоя этиши тушунтирилди.
Туман ҳокимлиги журналистлар учун ҳар доим очиқ, шаффоф эканлигини ва муаммоли вазиятларда тезкор муносабат билдиришини яна бир бор маълум қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.