Куз бошланди: 1 сентябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Куз бошланди: 1 сентябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Кузнинг биринчи кунида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 22 м/с гача кучайиши мумкин.

1 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, аксарият ҳудудларда кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кечаси ҳарорат 15–20°, кундузи 28–33° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 15–20°, кундузи ҳаво 28–33° гача исийди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида анча иссиқ об-ҳаво кузатилади. Кечаси 16–21°, кундузи 35–40° бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат бироз пасаяди. Кечаси 13–18°, кундузи 25–30° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ҳарорат 15–20°, кундузи 28–33° ни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда кечаси 10–15°, кундузи 20–25° илиқ бўлади.

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Шамолнинг кучли порывлари 20–22 м/с гача етиши эҳтимоли бор.

Айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.