Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Андижон вилояти қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар бўлиб қолмоқда.
Қайд этилишича, жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,1 триллион сўмни ташкил этса, 200 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келади.
Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри: 256 миллиард сўм;
Тошкент вилояти: 150 миллиард сўм;
Андижон вилояти: 125 миллиард сўм.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 1 515 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:
Тошкент вилоятида: 572 та;
Хоразм вилоятида: 317 та;
Самарқанд вилоятида: 306 та;
Мазкур қонунбузарликлар натижасида жами қарийб 40 миллиард сўмлик зарар етказилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.