«Унга президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.
«Ўзбекистон ва Қатарни дўстона ҳамда юксак ишончга асосланган ришталар боғлаб туради, бу ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик. Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд», — дея қўшимча қилди Саида Мирзиёева.
Gazeta аввалроқ Доҳа шаҳрида Президент администрацияси раҳбари Ўзбекистоннинг маданий мероси ва унинг шаклланишида исломнинг ўрнига бағишланган «Uzbekistan: Heritage in Motion» кўргазмасининг очилишида иштирок этгани ҳақида хабар қилган эди. Бу Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ислом санъати музейининг (Museum of Islamic Art) қўшма лойиҳасидир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.