«Ҳудудгаз»: Глинка кўчасидаги йўл чўкиши газ тармоқлари билан боғлиқ эмас

«Ҳудудгаз»: Глинка кўчасидаги йўл чўкиши газ тармоқлари билан боғлиқ эмас


Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўлнинг чўкиши газ таъминотидаги муаммолар сабабли юзага келмаган. «Ҳудудгаз Пойтахт» филиали мутахассислари ушбу ҳудудни текшириб, ҳодиса табиий газ тармоқлари билан боғлиқ эмаслигини аниқлади.

Текширув давомида ушбу ҳудуддан юқори босимли газ қувури ўтмаслиги аниқланди. Шунингдек, табиий газ сизиб чиқиши ҳолати ҳам қайд этилмади. Айни пайтда тегишли хизматлар ва масъул ташкилотлар ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.