Санкт-Петербургда Кристина Кретованинг «Ўзбекистонда Недо сичқончанинг саргузаштлари» номли янги китоби нашр этилди. Асар ғояси бош қаҳрамон — Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга саёҳатга йўл олган Недо сичқончанинг қизиқарли саргузаштлари асосида қурилган.
Китоб қаҳрамонларининг йўналиши минтақанинг асосий тарихий марказлари орқали ўтади. Шу тариқа ёш китобхонлар Буюк ипак йўли тарихи, бой миллий таомлар ва Ўзбекистоннинг ўзига хос анъаналари билан танишади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.