Битимларнинг энг катта қисми транспорт воситалари сегментига тўғри келди. Ҳимояланган ҳисобварақлар орқали 17 807 та автомобиль харид қилинган. Кўчмас мулк соҳасида эса 15 585 та объект бўйича битим расмийлаштирилган. Яна 4 346 та битим ҳозирда расмийлаштириш жараёнида. Битимлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри мутлақ етакчи бўлди. Пойтахт ҳисобига 10 487 та битим тўғри келган. Бу мамлакат бўйича умумий битимлар сонининг 31,4 фоизини ташкил этади. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 3 245 та, Самарқанд вилояти — 2 941 та ва Андижон вилояти — 2 395 та битим билан қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.