Рўзибоев ўрта вазн тоифасида британиялик Майкл «Веном» Пейжга қарши октагонга чиқади. Жанг Париждаги Accor Arena мажмуасида ўтказилади ва турнирнинг асосий кардига киритилган.
Рўзибоевнинг профессионал рекорди — 37 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 2 та дуранг. У UFCдаги сўнгги жангида Андрей Пуляевни бўғиш усули билан таслим қилган.
Жанг Тошкент вақти билан 23:00 атрофида бошланиши кутилмоқда.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.