Лицензиялашга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга жариманинг 10 фоизи тўланади

Лицензиялашга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга жариманинг 10 фоизи тўланади

Ҳукуматнинг 2026 йил 4 сентябрдаги 466-сон қарори билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ваколатли органларга хабар берган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.

Низомга кўра, фуқаролар ва ташкилотлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида махсус электрон тизим ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали хабар беришлари мумкин.

Фото ва видеоматериалларда ҳуқуқбузарлик ҳолати, ҳуқуқбузар ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, шу маълумотлар, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт акс этиши лозим.

Келиб тушган хабарлар ваколатли орган томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Агар хабардаги маълумот тасдиқланиб, айбдор шахсга нисбатан жарима қўлланса, хабар берган шахсга ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.