Ўзбекистон U — 23 Осиё ўйинлари чорак финалини ҳал қилди (+Турнир жадвали)

Ўзбекистон U-23 Осиё ўйинлари чорак финалини ҳал қилди (+Турнир жадвали)

Ўзбекистон U — 23 терма жамоаси Японияда ўтаётган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари «C» гуруҳидаги дастлабки икки учрашувда максимал натижа қайд этди. Терма жамоамиз аввал Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи турда Қувайт устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Ўзбекистон 2 та ўйиндан кейин 6 очко тўплаб, гуруҳда якка пешқадам бўлиб турибди. Жамоамизнинг тўплар нисбати — 7:1.

Иккинчи ўринда 4 очко билан Вьетнам бормоқда. Қувайт ҳисобида 1 очко бор, Филиппин эса ҳозирча очко жамғара олмаган.

Гуруҳ босқичининг сўнгги тури натижасидан қатъи назар, Ўзбекистон U — 23 плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлади.

«C» гуруҳи:

  1. Ўзбекистон — 6 очко
  2. Вьетнам — 4 очко
  3. Қувайт — 1 очко
  4. Филиппин — 0 очко

Ўзбекистон U — 23 Осиё ўйинлари чорак финалини ҳал қилди (+Турнир жадвали)
Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.