
Иккинчи муҳим омил — Жанубий Кореянинг узоқ муддатли лойиҳалар билан ишлай олиш ҳамда ўз ечимларини ҳамкорларнинг аниқ эҳтиёжларига мослаштира олиш қобилиятидир. Бу электрон ҳукумат, рақамли инфратузилма, соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, транспорт ва саноат ишлаб чиқариши каби соҳаларда яққол намоён бўлмоқда.
Ниҳоят, Жанубий Кореянинг нисбатан бетараф ва прагматик ҳамкор сифатида қабул қилиниши салмоқли устунлик ҳисобланади. Марказий Осиё давлатлари ташқи алоқалар доирасини кенгайтиришдан ҳамда ягона иқтисодий ёки сиёсий марказга боғланиб қолмасликдан манфаатдор.
Шундай шароитда асосан иқтисодиёт, технологиялар, таълим ва инсон капиталини ривожлантиришга асосланган Корея ҳамкорлик модели минтақа давлатларининг кўп векторлилик стратегиясига жуда мос тушади.
Шу сабабли Корея Республикасининг бугунги рақобат устунлиги қайсидир аниқ бир соҳада эмас, балки технологиялар, инвестициялар, билим ва узоқ муддатли шерикликни бирлаштира олиш қобилиятидадир.

Бундан ташқари, мустақилликнинг илк кунлариданоқ Жанубий Корея минтақа мамлакатларининг ишончли инвестори ва донори бўлиб келмоқда; KOICA агентлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт бўйича ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) орқали транспорт инфратузилмаси, сув таъминоти тизимлари, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Дунёдаги етакчи илмий-технологик базалардан бирига эга бўлган Жанубий Корея Марказий Осиё иқтисодиётларининг инновацион янгиланишига кўмаклашмоқда. Минтақада Корея университетларининг филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда (масалан, Ўзбекистондаги Инҳа, Пучон, Ажу, Корея халқаро университети), қўшма IT марказлар ташкил этилмоқда, Кореянинг «электрон ҳукумат» стандартлари жорий қилинмоқда, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўналишида ҳамкорликдаги тадқиқот лойиҳалари йўлга қўйилмоқда.
Сеулнинг минтақа давлатлари билан мулоқотни геосиёсий талаблар ёки сиёсий шартлар қўймасдан, тенг ҳуқуқлилик, суверенитетни тан олиш, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлар манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида қураётгани ҳам жуда муҳим. Бундай ёндашув устунлик қилиш хатарларини истисно қилади ҳамда Жанубий Кореяга нисбатан башорат қилиб бўладиган ва ишончли ҳамкор сифатида юқори ишончни шакллантиради.
Ниҳоят, Марказий Осиёдаги корейс диаспорасини ҳам тилга олмай бўлмайди — асосан Ўзбекистон ва Қозоғистонда яшовчи 300 мингдан ортиқ киши шулар жумласидандир. У минтақанинг кўп миллатли жамиятининг ажралмас бўлагига айланиб, халқларимиз ўртасидаги чуқур ўзаро ишонч ва маънавий-руҳий яқинликни мустаҳкамламоқда.
Бу, шунингдек, минтақа давлатларининг ўзаро тажриба алмашиши учун ҳам муҳим. Жанубий Корея Марказий Осиё билан янада тизимли ишлаш имкониятини қўлга киритса, минтақа давлатлари рақамлаштириш, сунъий интеллект, энергетика ва таълим каби соҳаларда Корея технологияларидан биргаликда фойдаланиш имконига эга бўлади.
Яъни минтақавий формат икки томонлама муносабатларнинг ўрнини босмайди, балки уларга миқёс самараси ва мувофиқлашув бахш этади. Бешта алоҳида йўналиш, биринчи навбатда, миллий вазифаларни ҳал этса, «Марказий Осиё + Корея» формати қўшма минтақавий кун тартиби ва лойиҳаларни шакллантиришга замин яратади.
Мисол тариқасида саноат кооперациясини келтириш мумкин. Алоҳида олинган давлат ҳар доим ҳам ресурслар ва ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ циклига эга бўлавермагани сабабли «Марказий Осиё — Корея Республикаси» формати чуқур саноат кооперациясини йўлга қўйиш имконини беради. Масалан, хомашёни қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш бир давлатда, технологик қисмларни ишлаб чиқариш иккинчи давлатда, якуний йиғиш эса учинчи давлатда амалга оширилиши мумкин. Бу минтақани хомашё манбаидан ягона индустриал ҳабга айлантиради.
Шу билан бирга, кўп томонлама формат Корея ҳамда Марказий Осиё компаниялари ва тадқиқот марказлари ўртасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш, технологиялар трансфери ва барқарор илмий-ишлаб чиқариш алоқаларини шакллантириш учун қўшимча имкониятлар очади.
Параллель равишда кўп томонлама ҳамкорлик ички тўсиқларни олиб ташлаш ва «тўсиқсиз» транзит таъминлаш вазифасини ҳам ҳал этади. Сеулнинг айрим давлатлар билан икки томонлама битимлари Марказий Осиё давлатларораси чегаралардаги божхона кечикишларини бартараф эта олмайди. Минтақавий формат эса Корея технологияларини — ягона рақамли божхона платформалари, «ақлли» логистика тизимлари ва энергия тармоқларини бошқаришнинг умумий стандартларини жорий этиш орқали — бирйўла бутун минтақа бўйлаб кенгайтиришга имкон беради.
Бундан ташқари, аҳолиси 80 миллиондан ортиқ бўлган бирлашган бозорни биргаликда тақдим этиш Hyundai, POSCO, SK ёки Samsung каби йирик Жанубий Корея инвесторларини жалб этиш учун зарур талаб ҳажмини шакллантиради; уларнинг кўлами ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун бозорнинг салмоқли сиғимини талаб қилади.
Ниҳоят, ягона блок сифатида ҳаракат қилиш орқали Марказий Осиё давлатлари ўз субъективлиги ва музокара позицияларини мустаҳкамлайди, инвестициялар учун ички рақобатга йўл қўймайди ҳамда трансчегаравий экологик, энергетик ва логистик лойиҳаларни ишга туширишни сезиларли даражада тезлаштиради.
Бу ерда минтақавий самара ҳам муҳимдир. Ўзбекистон бундай паркдан нафақат миллий ишлаб чиқариш учун, балки бутун Марказий Осиё бозори учун инновацион-ишлаб чиқариш базаси сифатида фойдаланишни таклиф қилмоқда. Бу биринчи саммитнинг умумий мантиғига — айрим товарлар савдосидан ишлаб чиқариш занжирларини яратиш ва янада чуқур технологик кооперацияга ўтиш мақсадига тўлиқ мос келади.
Шу сабабли мен буни сиёсий келишув етарлича тез фурсатда аниқ инвестициявий лойиҳаларга айланиши мумкин бўлган ташаббуслардан бири деган бўлар эдим. Менимча, саммит Марказий Осиё ва Корея Республикаси муносабатларига ҳақиқатан ҳам янги суръат бахш этганининг асосий белгиси айнан шундай лойиҳаларнинг мавжудлиги бўлади.
Ушбу ташаббуснинг рўёбга чиқишига унинг саммитнинг яна бир муҳим қарори — Саноат ва савдо вазирлари даражасидаги Маслаҳатлашув механизмининг ташкил этилиши билан боғланиши катта туртки беради.
Шундай қилиб, саноат-технология парки саноатдаги юксалишнинг амалий майдончаси, вазирлар даражасидаги мулоқот эса унинг регуляторлик механизми вазифасини ўтайди. Вазирларнинг мунтазам фаолияти божхона тартиб-таомилларини мувофиқлаштириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, сертификатлаштиришни соддалаштириш ва давлатлараро узлуксиз қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш имконини беради.
Бундай кооперация доирасида минтақадаги қўшни давлатлардан хомашё ва нодир минераллар чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори технологияли маҳсулотларни йиғиш ва кейинчалик уларни жаҳон бозорларига экспорт қилиш учун мазкур паркка етказиб берилиши мумкин.
Айнан саноат парки ва институционал вазирлик механизмининг ўзаро боғлиқлиги асосий мақсадга — 2030 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатларининг Жанубий Корея билан товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш учун ҳақиқий шароит яратади.
Бу ерда Марказий Осиё учун нафақат хомашё экспорт қилиш, балки муайян технологиялар бўйича ҳамкорларни танлаш ва рақобат устунликларини яратиш имконияти пайдо бўлмоқда. Потенциал инвесторлар ва технологик ҳамкорлар қанчалик кўп бўлса, минтақа ичида қайта ишлашга, технологиялар трансферига ва кадрлар тайёрлашга эришиш имконияти шунчалик ошади.
Бундай ёндашув Марказий Осиёга саноат ва технологик ривожланиш учун қўшимча ресурслар беради.
Марказий Осиё учун энг мақбул стратегия — ягона глобал иштирокчига таяниб қолмасдан, ҳар бир ҳамкорнинг кучли томонларидан оқилона фойдаланган ҳолда меҳнатнинг ақлли тақсимотини йўлга қўйишдир. Масалан, Жанубий Кореядан хомашёни чуқур қайта ишлаш технологияларини ўзлаштириш, қўшма илмий-технологик лабораторияларни ишга тушириш, микросхемалар ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш бўйича ечимларни жорий қилиш; Европа Иттифоқидан қатъий экологик стандартларни, «яшил» энергетика ва циклик иқтисодиёт соҳасидаги ечимларни ўзлаштириш; АҚШ ва Япониядан рақамли геология-қидирувнинг инновацион усулларини ҳамда юқори аниқликдаги ускуналарни жалб қилиш мумкин.
Бугун Сеул минтақага шунчаки маъданни олиб чиқиб кетишни эмас, балки тўлиқ ишлаб чиқариш циклини институционаллаштиришни назарда тутувчи ҳамкорлик моделини таклиф қилмоқда. Бу ҳамкорликнинг амалий пойдевори аллақачон қўйилган: Ўзбекистонда Олмалиқ кон-металлургия комбинати негизида Корея ноёб металлар институти (KIRAM) билан биргаликда қийин эрийдиган металларни (вольфрам ва молибден) чуқур тозалаш бўйича Ўзбекистон-Корея илмий-технологик маркази ишлаб турибди; Қозоғистонда эса Satbayev University ҳузурида Корея саноат технологиялари институти (KITECH) билан биргаликда геология-қидирув ва литийни ажратиб олиш технологияларига ихтисослашган Ноёб ва камёб ер металлари маркази ташкил этилган.
Сеул декларацияси эса комплекс кооперацияга ўтишни мустаҳкамлади: бу қўшма геология-қидирув ва дастлабки қайта ишлашдан тортиб, илмий-тадқиқот инфратузилмасини яратиш ва маҳаллий муҳандислик кадрларини тайёрлашгача бўлган жараёнларни қамраб олади.
Агар саммитлардан кейин аниқ муддатлар, масъул томонлар ва тушунарли молиялаштириш манбаларига эга қўшма лойиҳалар йўлга қўйилса, формат босқичма-босқич декларациялардан амалий ҳамкорликка ўтади.
Айниқса, Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари манфаатлари бир нуқтада туташадиган бир нечта йўналишларга эътибор қаратиш муҳим: нодир минераллар, рақамлаштириш, энергетика, транспорт, таълим ва кадрлар тайёрлаш шулар жумласидандир. Бу йўналишларда сиёсий келишувлардан ўлчаб бўладиган амалий натижаларга тезда ўтиш мумкин.
Ва ниҳоят, эришилган келишувлар ижросини мониторинг қилишнинг доимий механизми зарур. Шунда ҳар галги кейинги саммит муҳокамани янгитдан бошламайди, балки нималар қилинганини ва қайси лойиҳалар кейинги босқичга ўтаётганини кўрсатиб беради.
Аввало, Марказий Осиёнинг ўз жипслашган позицияси ҳал қилувчи роль ўйнайди. Минтақа давлатлари Сеул билан музокараларга тарқоқ миллий ташаббуслар билан эмас, балки келишилган трансчегаравий лойиҳаларнинг ягона пакети билан чиқишлари лозим. Ушбу асосда қатъий лойиҳавий аниқлик йўлга қўйилиши керак: ҳар бир саммит натижалари аниқ муддатлари, молиялаштириш манбалари ва тушунарли ижро мезонлари белгиланган устувор ташаббусларнинг аниқ реестри шаклида қайд этилиши зарур.
Институционал органларнинг оператив иши ҳам худди шу даражада муҳимдир. Саноат ва савдо вазирлари даражасида ташкил этилган маслаҳатлашув механизми доимий фаолият юритувчи лойиҳа офиси сифатида ишлаши лозим.
Параллель равишда барқарор молиявий-кафолат инфратузилмасини яратиш даркор. Саноат-инфратузилма лойиҳалари узоқ муддатли молиялаштиришни талаб қилади, шу боис Марказий Осиё мамлакатларининг давлат ресурсларини Корея молия институтлари, халқаро тараққиёт банклари қувватлари ва Жанубий Корея чеболларининг хусусий капитали билан бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Ниҳоят, кадрлар ва илмий-технологик таъминот асосий шартлардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай инвестиция компетенциялар трансфери билан бирга олиб борилиши лозим: муҳандислар, IT мутахассислар ва хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича кадрларни тайёрлаш ишлари Марказий Осиёнинг етакчи университетлари негизида қўшма тадқиқот марказлари ҳамда амалий лабораторияларни ишга тушириш орқали бевосита минтақанинг ичида олиб борилиши зарур.
Хулоса қилиб айтганда, томонлар 2028 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган «МО + Корея» форматидаги навбатдаги саммитга қай даражада амалга оширилган лойиҳалар портфели билан келиши ушбу ишлар самарадорлигининг асосий белгисига айланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.