Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоалари 3-турда ҳам ғалабага эришди

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоалари 3-турда ҳам ғалабага эришди

Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 3-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоалар ушбу турда ҳам қизиқарли ва муросасиз партияларни ўтказди.

Қуйида Ўзбекистоннинг 6 та терма жамоаси 3-турда қайд этган натижалари билан танишинг:

Эркаклар ўртасидаги баҳслар

Ўзбекистон — 1 — Австрия: 3:1
Ўзбекистоннинг асосий жамоаси учинчи турда Австрия вакилларини мағлуб этди. Муҳиддин Мадаминов ва Жавоҳир Синдоров ўз партияларини ғалаба билан якунлаган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов рақиблари билан дурангга имзо чекди.

Нодирбек Абдусатторов 0,5:0,5 Кирилл Алексеенко
Жавоҳир Синдоров 1:0 Феликс Блобергер
Нодирбек Ёқуббоев 0,5:0,5 Лукас Дотзер
Муҳиддин Мадаминов 1:0 Константин Пейрер

Ўзбекистон — 2 — Германия: 1,5:2,5
Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Германияга қарши баҳсда имкониятни бой берди. Жаҳонгир Воҳидов дунёнинг 6-рақамли шахматчиси Винсент Кеймерга мағлуб бўлди, қолган партияларда дуранг қайд этилди.

Жаҳонгир Воҳидов 0:1 Винсент Кеймер
Абдималик Абдисалимов 1:0 Матиас Блубаум
Муҳаммадзоҳид Суяров 0,5:0,5 Фредерик Свейн
Ортиқ Ниғматов 0,5:0,5 Расмус Свейн

Ўзбекистон — 3 — Марокаш: 3,5:0,5
Ўзбекистон — 3 жамоаси бу турда Марокашга рўбарў келди. Ушбу баҳда уч нафар шахматчи рақибларини таслим қилди, бир нафар иштирокчи эса дуранг қайд этди.

Саидакбар Сайдалиев 1:0 Муҳаммад Аитмиду
Баҳром Баҳриллаев 0,5:0,5 Яссир Ҳаж Холти
Муҳаммадали Абдураҳмонов 1:0 Нидал Гануи
Муҳаммадали Абдураҳмонов 1:0 Нуриддин Мессала

Аёллар ўртасидаги баҳслар

Ўзбекистон — 1 — Индонезия: 3:1
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистоннинг асосий жамоаси Индонезия терма жамоасини мағлуб этди. Умида Омонова ва Нилуфархон Имомқўзиева партияларни ғалаба билан якунлади. Афруза Ҳамдамова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова дурангга имзо чекди.

Афруза Ҳамдамова 0,5:0,5 А. Диаженг Синггиҳ
Гулруҳбегим Тоҳиржонова 0,5:0,5 Лайса Латифа
Умида Омонова 1:0 Шафира Деви Ҳерфеса
Нилуфархон Имомқўзиева 1:0 Челсиэ Сиҳите

Ўзбекистон — 2 — Испания: 1:3

Иккинчи жамоа аъзолари Испанияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Нилуфар Ёқуббоева ва Асал Салимова дуранг қайд этган бўлса, Маржона Маликова ва Мадинабону Халилова мағлуб бўлди.

Нилуфар Ёқуббоева 1:0 Аҳмад Жуд
Маржона Маликова 0:1 Вега Гутиэрраз
Асал Салимова 0,5:0,5 Моника Руиз
Мадинабону Халилова 0:1 Матнадзе Бужиашвили

Ўзбекистон — 3 — Саудия Арабистони: 4:0

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистоннинг учинчи жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Зилола Актамова, Мафтуна Бобомуродова, Шоҳина Аҳмедова ва Озода Шаҳзодова барча партияларни ғалаба билан якунлади.

Зилола Актамова 1:0 Марта Далиа Алсемаири
Мафтуна Бобомуродова 1:0 Машаэл Алсанеа
Шоҳина Аҳмедова 1:0 Моҳаммед Абрар
Озода Шаҳзодова 1:0 Абдулраҳман Маитҳа

Ўзбекистон жамоаларига 4-турда қуйидаги жамоалар рақиблик қилади:

Эркаклар
Ўзбекистон 1 - Туркия
Ўзбекистон 2 - Янги Зеландия
Ўзбекистон 3 - Яман

Аёллар
Ўзбекистон 1 - Аргентина
Ўзбекистон 2 - Испания
Ўзбекистон 3 - Қирғизистон

Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа қатнашади: Эркаклар гуруҳида 208 та, Аёллар ўртасида эса 192 та жамоа. Мусобақа 16–27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.