Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Шавкатжон Болтаев 70 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз ярим финал босқичида Қозоғистон вакили Тўрехан Сабирханга қарши рингга чиқди. Баҳс якунида Болтаев рақибига имкониятни бой бериб, мусобақани учинчи ўрин билан якунлади.
Шу тариқа, Шавкатжон Болтаев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшди.
Айни пайтда Ўзбекистон 14 та олтин, 17 та кумуш ва 17 та бронза — жами 48 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.