Футбол. Осиё ўйинларининг биринчи финалчиси маълум бўлди

Футбол. Осиё ўйинларининг биринчи финалчиси маълум бўлди

Осиё ўйинларининг футбол бўйича ярим финал босқичида Жанубий Корея U — 23 терма жамоаси Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Учрашувда ҳисоб 23-дақиқада очилди. Хитой футболчиси Ван Юйдун рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 0:1.

Орадан ўн дақиқа ўтиб, Ли Ён Жун Эом Жи Суннинг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Ҳал қилувчи гол 82-дақиқада урилди. Бэ Жун Хо яна Эом Жи Суннинг ассистидан унумли фойдаланиб, Жанубий Кореяни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.

Шу тариқа, Жанубий Корея Осиё ўйинларининг биринчи финалчисига айланди. Энди кореяликлар ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон — Япония (15:30) ярим финали ғолибига қарши майдонга тушади.

Осиё ўйинлари. Ярим финал

Жанубий Корея — Хитой — 2:1

Голлар: Ван Юйдун, 23 — 0:1; Ли Ён Жун, 33 — 1:1; Бэ Жун Хо, 82 — 2:1.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.