Санкт-Петербург шаҳридаги Давлат Эрмитажида «Сарой хосхоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат» номли кўргазма ўз ишини якунлади. Тўрт ой давом этган ушбу кўргазмага дастлабки маълумотларга кўра 110 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.
Экспозицияда Ўзбекистоннинг етакчи музей муассасалари ва Давлат Эрмитажи фондларидан олинган 75 та ноёб музей ашёси намойиш этилди. Ушбу экспонатлар Бухоро амирлигининг бадиий маданияти, сарой турмуши анъаналари, Марказий Осиёнинг амалий-безак санъати ва заргарлик маҳоратини кенг ёритиб берди. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси лойиҳани ташкил этишда ҳамкорлик қилган Давлат Эрмитажи раҳбарияти ва барча мутахассисларга миннатдорлик билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.