Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида «Яшил тўлқин» светофорлар тизими ишга туширилди

Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида «Яшил тўлқин» светофорлар тизими ишга туширилди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Фарғона йўли кўчасининг «Қўйлиқ ота» мақбарасидан «УзБУМ»гача бўлган 6 километрлик участкасида жойлашган 13 та светофор объекти ўзаро мувофиқлаштирилди. Аҳоли мурожаатлари ва транспорт оқими таҳлили асосида жорий этилган ушбу «Яшил тўлқин» тизими кеча-ю кундуз бир маромда фаолият юритади.

Амалга оширилган созлаш ишлари натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиш вақти 12–13 дақиқадан 9 дақиқагача қисқарди (тежамкорлик қарийб 25 фоизни ташкил этди). Белгиланган тезлик меъёрига риоя қилган ҳайдовчилар светофорларнинг яшил чироғига тўғри келиб, тўхташлар сони камаяди. Масъуллар томонидан транспорт оқими доимий мониторинг қилиниб, зарур ҳолларда светофор иш режимларига қўшимча аниқликлар киритиб борилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.