Қайд этилишича, пойтахт беморлари ҳам DMED орқали электрон йўлланма билан қабул қилинади. Бунинг учун аввал оилавий поликлиникада бошланғич текширувлардан ва туман ёки шаҳар онкологи кўригидан ўтиш лозим.
Йўлланма тасдиқлангач, диагностика ва даволаш бепул кўрсатилади. Бемордан хизматлар, дори ва сарф материаллари учун пул талаб қилиш тақиқланган. Йўлланмасиз режали хизматлар пуллик, шошилинч ёрдам эса йўлланмасиз ҳам бепул.
Йўлланма билан қабул қилинган бемордан пул талаб этилса, 1303 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.