Текширув маълумотларига кўра, тижорат банкининг бўлим бошлиғи О.Р. 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини кассага кирим қилмаган. У омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритиб, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлагани қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси – ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.