Нагояда V Пара Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Нагояда V Пара Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

18 октябрь куни Нагоя шаҳридаги “Paloma Mizuho” стадионида V Пара Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўйинларни Япония императори Нарухито очиқ деб эълон қилди. Тантанада 45 та мамлакатдан 4 мингга яқин спортчи ва расмийлар қатнашди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан қатнашмоқда. Бу Ханчжоу — 2022 ўйинларидагига қараганда қарийб бир ярим баравар кўп. Пара спортчиларимиз илк бор пара қиличбозлик, бочча ва пара камондан отиш турларида ҳам беллашади.

Ўйинларда 18 та спорт тури бўйича 492 та медаль тўплами ўйналади, мусобақалар 24 октябргача давом этади.

19 сентябрдан 4 октябргача Аичи-Нагояда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 70 та медал қўлга киритди: 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.