Сирож Бекчанов Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекциясига директор бўлди

Сирож Бекчанов Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекциясига директор бўлди

Сирож Бозор ўғли Бекчанов Атом энергияси агентлиги ҳузуридаги Атомчилар шаҳарчасини қуриш бўйича дирекцияси давлат муассасаси директори этиб тайинланди, дея хабар берди «Ўзатом».

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Дирекция Жиззах вилоятининг Фориш туманида интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши муносабати билан мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун турар жой, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш билан шуғулланади.

Сирож Бекчанов Урганч давлат университетини тамомлаган ҳамда Хоразм вилоятида электр тармоқлари, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш соҳаларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.