«Ислоҳотларингиз ва ҳамкорлик имкониятлари менда катта таассурот қолдирди». Марко Рубио — Шавкат Мирзиёевга

«Ислоҳотларингиз ва ҳамкорлик имкониятлари менда катта таассурот қолдирди». Марко Рубио — Шавкат Мирзиёевга

АҚШ Ўзбекистон эришган тараққиёт ва икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш имкониятларидан таассуротда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио маълум қилди. Душанба куни кечқурун уни Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Шу куни бу ерда Марказий Осиёнинг беш давлати ва АҚШ иштирокидаги «C5+1» форматида вазирлар учрашуви ҳамда Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестициялар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 12 миллиард долларлик келишувларга эришилди.

«Ислоҳотларингиз ва ҳамкорлик имкониятлари менда катта таассурот қолдирди». Марко Рубио — Шавкат Мирзиёевга
Президент матбуот хизмати хабар беришича, томонлар мулоқотни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва инвестициялар, инновациялар ва технологиялар, таълим ҳамда маданият каби асосий йўналишлардаги ҳамкорлик фаоллашаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг йўлга қўйилиши муносабатларни ривожлантиришдаги муҳим қадам сифатида баҳоланди. Унинг Самарқанддаги биринчи йиғилиши якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар, жумладан, коинотни тинч мақсадларда ўзлаштириш соҳасидаги «Артемида» битимлари имзоланди.

Йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 35 фоизга ошди. Иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида фуқаро авиацияси, автомобилсозлик, кончилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва молия соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Томонлар амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболларини белгилаб олди. Стратегик аҳамиятга эга минераллар, энергетика, транспорт, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида катта салоҳият борлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, бизнес-миссиялар алмашинуви, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.

«Ислоҳотларингиз ва ҳамкорлик имкониятлари менда катта таассурот қолдирди». Марко Рубио — Шавкат Мирзиёевга
Марко Рубио таъкидлашича, Марказий Осиё бутун тарихи давомида Ғарб ва Шарқ ўртасидаги савдо ҳамда муносабатларни ривожлантиришда катта ўрин тутган. Минтақанинг дунёга очилиши, жумладан, Ўзбекистон президентининг саъй-ҳаракатлари туфайли, «дипломатик ва иқтисодий жиҳатдан улкан имкониятлар» яратди.

«Ўзбекистон ва Марказий Осиё тижорий дипломатияда ренессансни бошдан кечирмоқда. АҚШ бу юксалишнинг бир қисми бўлишни истайди», — деди у.

АҚШ Давлат котиби икки мамлакатнинг «мақсадлари, интилишлари ва манфаатлари» муштарак эканини қайд этди. «Сиз учун муҳим бўлган нарса биз учун ҳам муҳим. Бу авлодлар давомида мустаҳкам бўладиган шериклик ва алоқаларни яратади», — деди у.

У Шавкат Мирзиёевга президент Дональд Трампнинг саломини етказди. Трамп Ўзбекистон раҳбарининг «етакчилиги ва очиқлиги»ни алоҳида эътироф этган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.