Диёра Келдиёрова ва яна тўрт нафар ҳамюртимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган «Aktau Asian Open 2026» халқаро турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.
Икки кун давом этган мусобақада ҳамюртларимиз жами 13 та медаль — 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек, олтин медалга сазовор бўлган спортчиларимиз жаҳон рейтингидаги ҳисобини 100 очкога бойитди.
Олтин медаль соҳиблари:
-
48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-
52 кг: Диёра Келдиёрова
-
73 кг: Низомиддинхўжа Тошпўлатов
-
100 кг: Миржалол Нормўминов
-
+100 кг: Муҳаммадали Тангриев
Кумуш медаль соҳиблари: -
78 кг: Шинар Ибраева
-
90 кг: Рамазон Аллабердиев
Бронза медаль соҳиблари: -
48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-
57 кг: Муҳайё Аҳматова
-
63 кг: Сарвиноз Ҳусанова
-
70 кг: Фарангиз Ҳожиева
-
90 кг: Азизбек Авазмуродов
-
90 кг: Султонбек Абдушукуров
Манба: Olympic.uz