Пара велотрек бўйича эркаклар ўртасида 3 километр масофага якка тартибда таъқиб қилиш пойгасининг финалида ҳамюртимиз Жанубий Корея вакилини мағлуб этди.
Тоштемиров масофани 3 дақиқа 51,977 сонияда босиб ўтиб, нафақат чемпионликни қўлга киритди, балки Пара Осиё ўйинларининг янги рекордини ҳам ўрнатди.
Бу натижа Ўзбекистон параспорти тарихида алоҳида аҳамият касб этди. Боиси, мамлакатимиз вакиллари Пара Осиё ўйинларининг пара велоспорт мусобақаларида илк бор олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Бобур Тоштемиров ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳисобига биринчи олтин медални ёздириб қўйди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.