Каромиддин Гадоев Ўзбекистоннинг Брунейдаги элчиси бўлди

Каромиддин Гадоев Ўзбекистоннинг Брунейдаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Брунейдаги (қароргоҳи Куала Лумпур шаҳрида) элчиси Каромиддин Гадоев ушбу давлат султони Ҳассанал Болкиаҳга ишонч ёрлиғини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бруней ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида томонлар савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

Бруней Жануби-Шарқий Осиёда, Калимантан оролининг шимоли-ғарбий соҳилида жойлашган давлат бўлиб, аҳолиси тахминан 430−440 минг кишини ташкил қилади. Мамлакат иқтисодиёти ва даромадларининг асосий қисми нефть ҳамда табиий газ экспортига таянади.

Эслатиб ўтамиз, Каромиддин Гадоев 2023 йил ноябрдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси ҳисобланади. Бунга қадар у ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.