Шунингдек, қарорга кўра, Таълим ва илм-фан вазирлиги таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Вазирликда аутсорсинг асосида қуйидаги фаолият йўлга қўйилади:
Вазирлик ҳайъати вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, шунингдек, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар орасидан 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Шунингдек, Президент администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади.
Вазирлик ҳузурида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил қилинмоқда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази фаолияти тугатилмоқда.
Маълумот учун Таълим ва илм-фан вазирлиги президентнинг 3 октябрдаги фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ташкил этилганди.
9 октябрь куни аввал Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган Эркинжон Турдимов янги идора раҳбари этиб тайинланди. Бир вақтнинг ўзида у Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.