Мазкур қарор жорий йилнинг 1 декабрь кунидан кучга киради.
Унга кўра, ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади.
Ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар қуйидагича баҳоланади.
Тезликни ошириб автомашина бошқарганлик учун 1-балл;
Светофорнинг тақиқловчи қизил чироғидан ўтганлик учун 3-балл.
Ҳисобланган жарима баллари 12 баллдан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади.
Муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.