Ўзбекистондаги 6,6 минг саноат корхонасида қарийб 8 мингта муаммо аниқланди

Ўзбекистондаги 6,6 минг саноат корхонасида қарийб 8 мингта муаммо аниқланди


2026 йилда Ўзбекистондаги 6 639 та саноат корхонасида 7 975 та муаммоли масала аниқланган. Уларнинг 5 966 таси ҳал этилган. Шу тариқа, бартараф этилган муаммолар улуши 74,8 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Энг долзарб муаммолар қуйидаги бешта йўналишга тааллуқли бўлган:

  • электр таъминоти;
  • кредит ажратиш;
  • бино ва ер участкаларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
  • солиққа тортиш;
  • газ таъминоти.

Вазирликда қолган муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш ишлари давом этаётгани таъкидланди. Идора тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш ва ишлаб чиқариш фаолияти учун янада қулай шароитлар яратишни режалаштирмоқда.

В. Новиков

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.