Тошкентда кучли шамол эсмоқда: ҳокимлик ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди

Тошкентда кучли шамол эсмоқда: ҳокимлик ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди


Пойтахтда шамол кучайди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги дарахтлар қулаши, электр симлари узилиши ва ҳавода чанг тўпланиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Ҳокимлик аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя қилишни сўради:

  • автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик;
  • кўчада бўлишни чеклаш, айниқса аллергияси бор шахсларга;
  • шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш.

Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш мумкин: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.