Таклиф Тошкентда бўлиб ўтган Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон — Туркия олий даражадаги кенгашининг биринчи йиғилишида билдирилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Жумладан, Тошкент фармацевтика парки ҳудудида инвесторларга имтиёзлар, зарур инфратузилма ва ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этилмоқда.
Президент Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигининг муваффақиятли намунаси сифатида 2002 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаётган «Nobel Pharmsanoat» компаниясини келтирди.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг бошқа етакчи фармацевтика компанияларини ҳам қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди.
Янги саноат зонаси қаерда жойлаштирилиши, уни ташкил этиш муддатлари ва режалаштирилаётган инвестициялар ҳажми ҳозирча маълум қилинмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.