Сергели туманида ҳавони ифлослантирган манба аниқланди

Сергели туманида ҳавони ифлослантирган манба аниқланди


Пойтахтнинг Жанубий вокзал атрофида кузатилган тутун ва ҳаво ифлосланиши ҳолати юзасидан аҳоли мурожаати ўз ечимини топди. Сергели тумани Экополицияси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ўрганишлар натижасида чиқинди ёқилаётган ҳудуд аниқланиб, қонунбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, хусусан, Жанубий вокзал яқинида атмосфера ҳавоси кучли ифлосланаётгани акс этган видеомурожаат тарқалган эди. Мазкур ҳолат масъул идоралар эътиборидан четда қолмади ва дарҳол назоратга олинди.

Сергели тумани Экополицияси ходимлари томонидан ҳудудда ўтказилган рейд ва текширув ишлари давомида атмосферага зарарли тутун чиқарилишига сабаб бўлган манба — чиқиндилар ноқонуний равишда ёқилаётган жой фош этилди.

Вазиятни ўрганиш натижаларига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома тузилди. Аҳоли мурожаатига тезкор муносабат билдириб, вазиятни аниқ натижагача олиб борган Экополиция ҳамда Тошкент шаҳар Экология бош бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.