Тазйиқ ва зўравонлик, эрта никоҳ, 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳамда тан жароҳатлари ҳақида мажбурий хабар берилади. Тиббиёт муассасаларида тегишли ташхислар қўйилганда автоматик электрон хабарнома юбориш тизими жорий этилади.
Жабрланувчиларни сўроқ қилиш махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолатларни яширган ёки ўз вақтида хабар бермаган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.