2022-2025 йилларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”эълон қилинди.
Шу билан бирга, мақсадли амалий тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидагилар назарда тутилади:
Оммавий тартибсизликларни олдини олиш ва бартараф этиш методикасини ишлаб чиқиш;
Ушбу методикага асосланган ҳолда, минтақаларнинг криминоген вазияти (норозиликларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, этник, демографик, географик, экологик ва ташкилий омиллари), криминологик хусусиятлари (норозиликларнинг ҳолати, даражаси, тузилиши, географияси, йўналиши, субъектларнинг тавсифи, тактикаси), жамоат хавфсизлигини таъминлаш субъектлари фаолиятининг самарадорлиги (миқдори, жойлашуви, компетенцияси, моддий-техник таъминоти, тактикаси) ва хулосалар (хулоса, прогноз, таклифлар)ни акс эттирган ҳолда 14 та “ҳудуд методикаси”ни тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш назарда тутилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.