25 та спорт мактаби малакали тренерлар ва спорт инвентарлари (велосипедлар) билан тўлиқ таъминланмаган. — Нарбаева
Йиғилиш давомида федерация раҳбари томонидан велоспорнти ривожлантириш учун ҳудудларда етарли шароитлар яратилмаганлиги, спорт объектларида молиявий ва моддий техник база, спорт анжомлари билан таъминланмаганлиги таъкидланди.
"2022-2023 ўқув йилидан Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилган. Лекин, амалда фаолият юритмаяпти. Шу йил қўшимча 25 та спорт мактабларида велосипед спорти бўлимларини ташкил этиш ҳамда уларни малакали тренерлар, спорт инвентарлари (велосипедлар) билан таъминлаш бўйича топшириқ ижроси ҳам тўлиқ таъминланмаган. Бугунги кунда 25 тадан фақатгина 12 та спорт мактаблари ташкил этилган”- дейди Нарбаева.
Хусусан, ҳудудий бўлинмалар учун маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан ҳар йили 40 донадан велосипед ажратиш, шунингдек, велосипедчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2 тадан Damas автомашинаси билан таъминлаш белгиланган. Лекин Андижон ва Бухоро вилоятлари эътибордан четда қолиб кетган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.