Сенат жорий йилнинг 10 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар статистикасини эълон қилди.
Ички ишлар вазирлиги томонидан Сенатга тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, бахтсиз ҳодисалар натижасида 7200 га яқин фуқаро турли тан жароҳатлари олган.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб ўқувчилари учун йўл ҳаракати қоидаларига ёшликданоқ риоя қилишни сингдиришга ёрдам берадиган йўл ҳаракати қоидаларига оид дарсликларни чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзолари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни танқид остига олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.