Сурхондарёда ХТБ мудири ва унинг шериги салкам 250 млн сўм давлат пулини «еб юборди»

Сурхондарёда ХТБ мудири ва унинг шериги салкам 250 млн сўм давлат пулини "еб юборди"

У МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб, мактаб таъмири учун ажратилган пулларни ўзлаштирган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар қилишича, Термиз шаҳрида ўтказилган текширувда, «Ф.С.» МЧЖ раҳбари Х.А. ва шаҳар Халқ таълими бўлим мудири О.С. билан олдиндан тил бириктириб, ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабида таъмирлаш ишларини тўлиқ бажармасдан туриб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 247,1 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.