Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархлари сунъий тарзда оширилган ҳолат аниқланса, қўмита мансабдор шахсларга чора кўради.
Бундай ҳолатда Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ қуйиш шохобчаларида нархларни сунъий оширилиши юзасидан огоҳлантириш ҳақида хабар берди.
«Бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг ошишига сабаб бўла олмайди. Ўз навбатида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётганлиги ва тадбиркорлар томонидан автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади», — дейилади хабарда.
Барча ҳудудий бошқармаларига аниқ топшириқлар берилган ва улар томонидан назорат ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида қўмита огоҳлантиради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.