Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди

Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди

Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими ва департамент ташкил этилди. Бу ҳақда президент шавкат Мирзиёев чоршанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Давлат раҳбари таълимда яратилаётган янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилишини қайд этди.

Шунга кўра, Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.

Вазир ўринбосари лавозимига эса етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди, дейилади хабарда.

Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди
Садоқат Сиддиқова. Фото: Президент матбуот хизмати.

«Газета.uz»да реклама

«Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди. Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш — олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак», — деди президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади. Қолаверса, вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.