Самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чеклов 13:00 гача давом этади.
Сўнгги маълумотларга кўра, кўриниш 1000 м гача, қор, ҳаво ҳарорати 5, ишқаланиш коэффициенти 0,28.
Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловларни маҳаллий вақт билан соат 13:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
“Ҳозирда аэропортнинг ерда хизмат кўрсатиш ходимлари барча зарур чораларни кўрмоқда – бир неча соат давомида учиш-қўниш йўлаги ва юриш йўлакларини махсус техника ва кимёвий воситалар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.