3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи икки бараварга қисқартирилди

3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи икки бараварга қисқартирилди

Президент қарори билан шу йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 июлига қадар ОАВлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камроқ тўлайди. Қолаверса, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилмоқда.

Президент 27 май — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:

Оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди. Реклама хусусиятига эга бўлган ОАВлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, бюджет ташкилотларига улардаги «кутубхона фонди» харажат моддаси орқали даврий босма нашрлар, уларнинг электрон шакли ва электрон оммавий ахборот воситаларига обуна бўлиш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.