Навоийда 450 нафардан ортиқ фуқаронинг банк карталаридан пул ўғирлаган гуруҳ фош қилинди

Навоийда 450 нафардан ортиқ фуқаронинг банк карталаридан пул ўғирлаган гуруҳ фош қилинди

Жиноий гуруҳ 4 кишидан иборат бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази Матбуот хизматининг хабарига кўра, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.М., ариза билан мурожаат қилиб, Telegram’да номаълум шахс фейк хабар орқали унинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, жами 2 млн 780 минг сўм пулларини ечиб олганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни бир гуруҳ шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланган.

Жиноий гуруҳ аъзолари Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган, 2006 йилда туғилган, А.А. ва унинг акаси 2001 йилда туғилган, А.Ш., Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи, Тожикистонда 1985 йилда туғилган Н.Б. ва унинг ўғли 2006 йилда туғилган Б.Д. эканлиги маълум бўлди.

Гуруҳ сохта ҳаволалардан фойдаланиб, телеграм мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда ёлғон хабарларни тарқатиб жами 454 нафар фуқаронинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштирган.

Гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.