Президент Шавкат Мирзиёев сешанба куни пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди, шу жумладан, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланди.
«Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади. Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора», — деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилиши таъкидланди. Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади, ҳозиргача 3 тагача рухсат этилганди.
Шунингдек, томчиталиб суғоришни жорий этиш соҳасида эркин рақобат бўлиб, илм билан ёндашилса, ушбу технологияни жорий этиш харажати гектарига 15−20 миллион сўмга тушириш мумкинкинлиги айтилди. Ҳозирда ушбу кўрсаткич 27 миллион сўмни ташкил қилади.
«Лекин, катта фожиа — айрим раҳбарлар бу эзгу ислоҳотга ўзига яқин таъминотчилар ва билимсиз одамларни аралаштираяпти. Шу орқали коррупция бошлангани ҳақида менда етарли маълумотлар бор», — деди президент.
Молия ва Сув хўжалиги вазирликларига бир ҳафта муддатда:
Кластерлар ҳамкор фермерлари билан бирга олган даромадидан бир қисмини жамғариб, ички ирригация тизимини яхшилашни ҳам йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.