Сурхондарёда 50 тупдан ортиқ дарахт кесиб ташланди — фото

Сурхондарёда 50 тупдан ортиқ дарахт кесиб ташланди — фото

Ўсимлик дунёсига 560 млн 550 минг сўм зарар етказилган.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда дарахт кесувчиларга қарши тезкор рейд тадбирлари ўтказилган.

Ана шундай рейд тадбирлари давомида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимларининг хизмат ваколатига совуққонлик билан ёндашиши, юклатилган масъулиятни суиистеъмол қилиши натижасида Мачай ўрмон бўлимининг 5-айланма 17-кварталининг Етимтол ва Алмали массивларида мавжуд бўлган Зарафшон арча, Шумтол, Учқад, Заранг жами 51 та дарахтлари ноқонуний таг қисми билан кесиб ташланганлиги аниқланган.

Натижада Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиб, 560 550 000 сўм миқдордаги ўсимлик дунёсига зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилди.

Сурхондарёда 50 тупдан ортиқ дарахт кесиб ташланди — фото
Сурхондарёда 50 тупдан ортиқ дарахт кесиб ташланди — фото
Сурхондарёда 50 тупдан ортиқ дарахт кесиб ташланди — фото
Сурхондарёда 50 тупдан ортиқ дарахт кесиб ташланди — фото
Сурхондарёда 50 тупдан ортиқ дарахт кесиб ташланди — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.