“Термиз — Тошкент” йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезди электр токи ўчганлиги сабабли тўхтаб қолди

“Термиз — Тошкент” йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезди электр токи ўчганлиги сабабли тўхтаб қолди

Поезд 3 соат 40 дақиқа мобайнида ҳаракатланмаган.

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Термиз бекатидан йўлга чиққан 79-сонли “Термиз — Тошкент” йўловчи поезди «Жарқўрғон-Қумқўрғон» ва «Қумқўрғон-Бойсун» перегонида ташқи электр тармоғидан электр энергиянинг ўчганлиги сабабли поезд 3 соат 40 дақиқа тўхтаб қолган, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Поезд Тошкент шаҳрига ўз вақтидан 2 соат 10 дақиқага кечикиб келди, йўловчиларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.