Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ — 80 бензинини ишлаб чиқариш 1000 тоннагача оширилади

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 бензинини ишлаб чиқариш 1000 тоннагача оширилади

Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида AИ — 80 маркали товар бензинининг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖда товар бензини ва суюлтирилган углеводород гази ҳосилдорлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар ташкил этилди.

Хусусан, углеводород хомашёсини бирламчи қайта ишлашни ўрнатишдан аввал углеводород хомашёсининг керакли таркибини танлаб, заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини юклашнинг оптимал схемаси аниқланди. Шу билан бирга, «Aspen Unified PIMS» дастурий ечими асосида Федерал нефтни қайта ишлаш заводида ишга туширилган оптималлаштирилган режалаштириш модели имкониятларидан фойдаланилади.

Режалаштирилган кўрсаткичлар бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш учун ФНПЗ буйруғи билан корхона ва ишлаб чиқариш сехлари раҳбарлари орасидан тезкор штаб тузилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.