Aудит давомида аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолати ўрганилади.
Ўзгартиришларга кўра, қонунга қуйидаги тушунчалар киритилади:
— гендер аудити – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини амалга оширишда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;
— комплекс гендер ёндашуви – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, шу жумладан, кадрлар сиёсатини аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш.
Гендер аудитининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— давлат органлари ва ташкилотларидаги аёллар ва эркаклар сони нисбатини ўрганиш;
— ўз фаолиятини комплекс гендер ёндашуви асосида ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотларини аниқлаш;
— аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши ҳолатини баҳолаш;
— аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Тасдиқланган уч йиллик режага мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида гендер аудити Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.